ЖОЙЛАРДА ЎҚУВ-СЕМИНАРЛАР ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА

Жорий йилнинг июн ойида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, «Ўзбекчорванасл» агентлиги ҳамда Туркия давлати мутахассислари ҳамкорлигида ўқув-семинарлари ташкил этиш бўйича тасдиқланган дастур бўйича, Андижон-Сирдарё вилоятлари фермер хўжаликларида Туркия давлатидан келган мутахассислар томонидан чорва молларини тўғри озиқлантириш, аҳолини чорвачиликда даромадини кўпайтириш ва наслчилик ишларини яхшилаш мавзусида ўкув семинарлари ўтказилмоқда.

Семинарлар давомида соҳада яратилаётган имкониятлар, чорвачилик тармоқларини ривожлантириш бўйича ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, озуқа базасини мустахкамлаш, наслчилик-селекция ишларини яхшилаш ҳамда маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш масалалари муҳокама қилинмоқда.