ЯПОНИЯЛИК МУТАХАССИСЛАР ТАКЛИФИ ЎРГАНИЛДИ

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси мутахассислари ҳамда Япония ҳалқаро ҳамкорлик агентлиги Бош офиси  ва агентликнинг юртимиздаги ваколатхонаси вакиллари ўртасида агентликнинг “Ўзбекистонда чорвачилик секторини ривожлантириш” лойиҳаси учун 200 млн АҚШ долл. миқдоридаги имтиёзли кредит маблағларини жалб этиш бўйича маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди.

Дастлаб қўмита вакиллари томонидан лойиҳанинг бирламчи концепцияси бўйича маълумот берилди. Япон томони бугунги кунда дунёда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ҳар бир давлат учун устувор вазифа эканлиги, ҳамкорликда амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳа айни жараёнда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлашди.

Мулоқот якунида лойиҳани ишлаб чиқишдаги кейинги чора-тадбирлар бўйича келишиб олинди.