ВЕТЕРИНАРИЯ ВА ЧОРВАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ МАСЪУЛЛАРИ «TIKA»НИНГ ЎЗБЕКИСТОНДАГИ РАҲБАРИ БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗДИ

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги “Ўзбекчорванасл” агентлиги маъсуллари Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (TIKA)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Жамалиддин Туней билан учрашди.

Учрашувда Ўзбекистон чорвачилигида наслчилик-селекция ишларини янада ривожлантириш, соҳага халқаро тажрибаларни кенг жалб этиш, бу борада ўзаро ҳамкорликда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразим, Жиззах, Сирдарё, Андижон, Фарғона, Наманган ҳамда Тошкент вилоятларида техник осеменаторлар учун ўқув курсларини ташкил этиш ҳамда асаларичилик йўналишига ёш кадрларни жалб қилиш бўйича ҳамкорликда янги лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, музокаралар давомида грант ҳисобидан ҳайвонларни сунъий уруғлантиришда натижадорликни тезкор усулларда аниқлаш учун мутахассисларни замонавий УЗИ сканер ускуналари, 10 литр ҳажмдаги сасуд дюар идишлар, шу билан бирга чорвачилик субъектларига озуқабоп экинлар уруғини етказиб бериш мақсадида Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институтини замонавий лаборатория жиҳозлари билан таъминлаш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтди.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
давлат қўмитаси Ахборот хизмати