ВЕТЕРИНАРИЯ ВА ЧОРВАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА АНДИЖОН ВИЛОЯТИДА КЎРГАЗМАЛИ СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ

Бугун – 2022 йилнинг 21 сентябрь куни вилоят ҳокимининг “Вилоятда 2022 йилда парранда маҳсулотларини кўпайтириш, чорвачилик лойиҳаларини жадаллаштириш ҳамда аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш” бўйича 2022 йил 30 майда тасдиқлаган “Йўл харитаси”да белгиланган топшириқларнинг ижроси юзасидан Қўрғонтепа туман “Деҳқончек” ветеринария участкасида чорва молларини сунъий уруғлантириш пунктларида иш фаолиятини такомиллаштириш, аҳоли қарамоғидаги қорамолларни наслини яхшилаш ва улардан олинадиган гўшт-сут маҳсулотларининг миқдорини ошириш, сунъий урчитишнинг афзалликлари ва сунъий урчитиш ишларини хонадонбай усулида амалга ошириш ишлари бўйича кўргазмали амалий семинар бўлиб ўтди.

Семинарда вилоятдаги “Чорванасл” маркази ҳамда вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси тизимидаги сунъий уруғлантириш пунктларининг техник оссеминаторлари иштирок этишди.

2022 йилда Республика “Чорвачиликни ривожлантириш дастури”да вилоятдаги барча сунъий урчитиш шаҳобчаларига 186 минг бош чорва молларини сунъий уруғлантириш режа топшириғи берилган бўлиб, шундан 9 ойлик режа 150827 бошни ташкил этиб, жорий йилнинг шу кунигача 9 ойлик режа 95 фоизга бажарилди. Бунинг учун сунъий урчитиш шахобчалари томонидан 188160 доз наслли буқа уруғлари сотиб олинди.