“Ўзнаслчилик” давлат корхонасига жаҳон генофондига хос бўлган 10 бош Қора-ола Голштин зотли буқа келтирилди

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг “Ўзнаслчилик” давлат корхонаси ҳамда Белоруссиянинг “Белплемживобъединение” қишлоқ хўжалиги уюшмаси ўртасида наслчилик соҳасини ривожлантириш бўйича ўзаро ҳамкорлик алоқалари олиб борилмоқда

Мазкур ҳамкорлик доирасида яқинда “Ўзнаслчилик” давлат корхонасига жаҳон генофондига хос бўлган 10 бош Қора-ола Голштин зотли буқа келтирилди.

Келгусида ушбу наслли буқалардан сифатли уруғ тайёрлаш ва жойларга етказиб бериш ишларини кенг йўлга қўйиш ҳисобига аҳоли ҳамда фермер хўжаликлари қорамолларини сунъий уруғлантириш самарадорлиги янада оширилади ва бу орқали юқори маҳсулдорликка эришилади.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
давлат қўмитаси Ахборот хизмати