“Ўзбекчорванасл” агентлиги томонидан ажратилган субсидия маблағлари

Импорт бўйича:

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12-майдаги “Чорвачилик тармоғига давлат томонидан субсидия ажратишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 280-сонли қарори ва мазкур қарорнинг 1-иловасига мувофиқ тасдиқланган “2020-2022 йилларда хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамол, қўй ва эчкиларни сотиб олган хўжаликларга ҳамда республикада наслдор қорамолларни етиштирадиган наслчилик хўжаликларига субсидия бериш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан Агентлик томонидан субсидия маблағлари ажратилмоқда.

Хусусан, жорий йил 25-ноябрь ҳолатига жами Республика буйича 391 та тадбиркорлик субъектларига 52,718 млн сўм субсидия маблағлари ажратилди. Жумладан:

– Импорт қилинган 14 560 бош наслли қорамоллар учун 291 та чорвачилик субъектига 29,120 млн. сўм;

– Импорт қилинган 14 015 бош наслли қуй ва эчкилар учун 27 та чорвачилик субъектига 5,621 млн. сўм;

– Импорт қилинган 1 377 350 бош бир кунлик жўжалар учун 30 та паррандачилик субъектига 12,395 млн. сўм;

– Ички хўжаликларда етиштирилган 1 904 бош наслли қорамоллар учун 24 та чорвачилик субъектига 1 904 млн. сўм;

– Интенсив усулда етиштирилган 3 679 тонна балиқ учун 19 та балиқчилик субъектига 3,679 млн. сўм маблағ ажратилиши таъминланди.

Юқоридаги ишлар йил охиригача Ҳудудий комиссиялардан тақдим этилган ҳужжатларга асосан субсидия ажратилиши давом этади.