“Ўзбекчорванасл” агентлиги томонидан ажратилган субсидия маблағлари

Етиштирилган ва сотилган маҳсулот бўйича:

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12-июлдаги “Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига улар томонидан етиштирилган ва сотилган маҳсулотлар учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 434-сонли қарори чорвачилик тармоқларидаги тадбиркорлик субъектларига субсидия ажратиш бўйича вилоятлар томонидан амалга оширилган ишлар;

Хусусан, мазкур қарорга мувофиқ жорий йил 1-июндан бошлаб:

  • паррандачилик хўжаликларига — ўз хўжаликларида етиштирилиб, реализация қилинган тухумнинг ҳар бир донаси учун 50 сўм ҳамда парранда гўштининг ҳар бир килограмми учун 1000 сўм;

– чорвачилик хўжаликларига — ўз хўжаликларида етиштирилиб, гўшт учун сотилган йирик ва майда шохли моллар тирик вазнининг ҳар бир килограмми учун 2 000 сўм ҳамда сутининг ҳар бир литри учун        200 сўм;

– балиқчилик хўжаликларига — интенсив усулда етиштирилган совуқ сув балиқларининг (лосось, форель ва осётр) ҳар бир килограмми учун      3 000 сўм қолган турдаги балиқлар учун 1 000 сўм миқдорида субсидия ажратилиши белгиланган.

Хусусан, жорий йил 25-ноябрь ҳолатига жами Республика буйича 558 та тадбиркорлик субъектларига 39,932 млн сўм субсидия маблағлари ажратилди. Жумладан:

– Сотилган сут учун 269 та чорвачилик субъектига 5,713 млн. сўм;

– Сотилган йирик ва майда шоҳли моллар гўшти учун 91 та чорвачилик субъектига 3,338 млн. сўм;

– Сотилган парранда гўшти учун 72 та паррандачилик субъектига 11,915 млн. сўм;

– Сотилган парранда тухуми учун 109 та чорвачилик субъектига         16 351 млн. сўм;

– Сотилган балиқ учун 13 та балиқчилик субъектига 2,612 млн. сўм маблағ ажратилиши таъминланди.