ЎТГАН ҲАФТА 17 ТА ХЎЖАЛИККА НАСЛЧИЛИК МАҚОМИ БЕРИЛДИ

Ҳафта мобайнида жами 91 нафар хўжалик юритувчи субъектлар томонидан 7548 бош чорва моллари импорт қилинди. Шундан 3 659 бошини йирик шохли, 4 466 бошини майда шохли қорамоллар ташкил қилади.

Импорт қилинган 1 118 бош наслли қорамол учун 19 та чорвачилик субъектига 2 236 млн. сўм, 200 000 бош бир кунлик жўжа учун 3 та паррандачилик субъектига 1 802 млн. сўм субсидия маблағлари ажратилган.

Шунингдек, республика бўйича 36 та тадбиркорлик субъектига етиштирган ва сотган чорвачилик маҳсулотлари учун 5 908 млн. сўм миқдорида субсидия берилган. Жумладан, сут учун 24 та чорвачилик субъектига 1 271 млн. сўм, йирик ва майда шохли мол гўшти учун 5 та чорвачилик субъектига 77 млн. сўм, парранда гўшти учун 2 та паррандачилик корхонасига 788 млн. сўм, тухум учун 5 та паррандачилик корхонасига 3 533 млн. сўм, 2 та балиқчилик субъектига 239 млн. сўм субсидия берилиши таъминланди.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
давлат қўмитаси Ахборот хизмати