ТЎРТКЎЛДА ҚРИМ-КОНГО ГЕМОРРАГИК ИСИТМА КАСАЛЛИГИГА ҚАРШИ СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ

Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида Қрим-Конго геморрагик иситма касаллигини олдини олиш ва унга қарши курашиш мавзусида назарий хамда амалий шаклда семинар ташкил этилди.

Унда ветеринария мутахассислари томонидан мазкур касалликнинг келиб чиқиш сабаблари ва уларни бартараф этиш, ҳудудда эпизоотик барқарорликни таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар хусусида маърузалар тингланди.

Шунингдек, Қрим-Конго геморрагик иситма касаллигига қарши дезинфекция тадбирлари ташкил этилди.

Манба: vetgov.uz