Сунъий уруғлантириш – чорва наслини яхшилаш гаровидир!

Чорва молларини сунъий уруғлантириш орқали аҳоли хонадонларидаги қорамоллар наслини яхшилаш, зотдор чорва ҳайвонлари бош сонини кўпайтириш ҳамда чорвачиликда юқори махсулдорликка эришилади. Шу мақсадда, Сирдарё вилояти “Чорванасл” маркази техник мутахассислари томонидан сунъий уруғлантириш ишларини олиб боришмоқда.

Жумладан, вилоятнинг Сайхунобод туман Иттифоқ МФЙда парвариш қилинаётган қорамоллар сунъий уруғлантирилиб, наслли бузоқлар олинмоқда.