Сигирларни сунъий уруғлантиришда фойдаланиладиган асбоб-ускунаси яратилди

Қорақалпоғистон Республикаси “Чорванасл” марказининг Хўжайли тумани вакиллиги етакчи мутахассиси Таджимуратов Достонбек Давлетбаев томонидан сигирларни сунъий уруғлантиришда фойдаланиладиган асбоб-ускунаси тўғрисида

         Д.Таджимуратов раҳбарлик қилаётган Қорақалпоғистон Республикаси “Чорванасл” марказининг Хўжайли тумани вакиллиги етакчи мутахассиси сифатида 2021 йили Тошкенти шаҳрида ўтказилган“Start Up” лойиҳасида “Наслли ва маҳаллий йирик шохли қора молларни сунъий уруғлантириш асбоб ускунасини ишлаб чиқариш” йўналиши бўйича иштирок этиб Ўзбекистон Республикаси Инновацияни ривожлантириш вазирлиги томонидан ажратилган 303 млн.сўм гранд маблағин ютиб олди.

         Ютиб олинган гранд маблағи хисобига йилига 2300 дона сунъий уруғлантириш асбоб ускунасини ишлаб чиқариш қувватига эга Хўжайли тумани “Достон чорва Хожели” масъулияти чекланган жамиятини ташкил этди, натижада 4 та дойимий иш ўрни яратилди.

         У томонидан уйлаб топилган “Сунъий уруғлантириш асбоб ускунаси”га 2022 йил 8 апрел куни Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги хузуридаги интелектуал мулк агентлигининг саноат намуналари бўлими томонидан SAP 2021 0242 сонли саноат намунасига патент бериш тўғрисидаги қарори қабул қилинди.

         Д.Таджимуратов «Ўзнаслчилик» давлат корхонаси билан шартнома тузиб 100 дона сунъий уруғлантириш асбоб ускунаси етказиб берди. Ҳозирги кунда Қорақалпоғистон Республикаси “Чорванасл” марказининг барча туман вакиллигига шартнома асосида сунъий уруғлантириш асбоб ускунаси босқичма-босқиш ишлаб чиқилиб етказиб берилмоқда.

         Махаллий ва наслли йирик шохли корамолларни сунъий уруғлантириш асбоб-ускунасидан фойдаланилганда:

кадрларни тайёрлаш учун кам вақт талаб этилади;

         ахолига қулайлик яратилади;

         жинсий органларнинг ҳолатини қўшимча назорат қилиш имконияти яратилади;

         сунъий уруғлантириш самарадорлиги ошади;

         ректумни палпация қилиш талаб қилинмайди ва ўзига ҳос кўникмаларсиз бажариш имконини беради.

         Сунъий уруғлантириш асбоб-ускунаси билан ишлаш қуйдагилардан иборат.

         1. Қурилманинг олд панелидаги камерадан фойдаланиб, биз бачодон бўйнин топамиз.
Расм реал вақт режимида техник-осеминаторнинг телефонида кўрсатилади.

         2. Агар уруғлантиришга қарши кўрсатмалар бўлмаса биз қурилмани сервикс минтақасига ўрнатамиз.

         3. Сунъий уруғлантириш қурилмаси хавфсиз ҳолатга келтирилгандан сўнг, техник-осеминатор осонликча ва қўшимча назоратсиз бўйин ҳалқалари орқали бачодон танасига уруғ юбориши мумкин.