САМАРҚАНД ВИЛОЯТИДА СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

Жорий йил 11 май куни Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида “Ўзбекчорванасл” агентлиги, Пастдарғом туман хокимлиги ҳамда “PROAGRE” компанияси ҳамкорлигида чорвачилик хўжаликлари билан ўқув амалий семинар ўтказилди.

Семинарда қуйдаги йўналишлар бўйича муҳокамалар олиб борилди.
четдан келтирилган чорва молларини парвариш қилиш
• қишлоқ хўжалиги техникалари
• озуқа ва озуқа қўшимчалари
• чорвачилик соҳасига илмий ёндашиш
• янги лойиҳаларни ташкил этиш учун лойиҳа бизнез режасини тузиш
• Германия давлатида 6-10 кунлик ўқув амалиёт ўташ

Семинарда иштирок этган чорвадорлар чорвачилик соҳасидаги ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.