Республикада жами тухумнинг 60%дан ортиғи деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликларида ишлаб чиқарилди

2021- йилнинг январ – декабр ойларида Республикада 8 053,1 млн. дона тухум олинган бўлиб, ушбу кўрсаткич 2020-йилнинг мос даврига нисбатан 103,5 % ни ташкил қилди.

Тухум ишлаб чиқаришнинг юқори ҳажмлари 4 875,5 млн. дона ёки умумий ишлаб чиқариш ҳажмидан 60,5% и деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликларида қайд етилди, аксинча кам ҳажм 1 203,8 млн. дона (15,0%) фермер хўжаликларида кузатилди.

Манба: stat.uz