ҚЎМИТАДА КОНСТИТУЦИЯГА КИРИТИЛАЁТГАН ЎЗГАРИШЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Консититуциясига киритилаётган ўзгаришлар ҳамда бу борада олиб борилаётган ишларни аҳолининг кенг қатламига етказиш юзасидан мамлакатимиз бўйлаб турли хил тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасида бўлиб ўтди.

Унда қўмита марказий аппарати ва тизим ташкилотларининг ходим ва мутахассислари иштирок этди.

Тадбирда асосан конституцияга таклиф олиш жараёнида фуқароларимиздан келиб тушган энг кўп таклифлар, айнан инсоннинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлашни жиддий равишда кучайтириш масалалари муҳокама қилинди. Конституциямизнинг мазкур масалага бағишланган нормалари ҳам тубдан такомиллаштирилиши юзасидан фикр алмашилди.