Қашқадарё вилоятига Германиядан чорва озуқаси учун махсус технология келтирилди

Миришкор туманидаги “Нормўмин ўғли Нодирбек” МЧЖга қарашли чорвачилик хўжалигига Германияда ишлаб чиқарилган чорва моллари озуқасини тайёрлаш ва сақлаш технологияси олиб келинди.

Ушбу махсус технология чорва озуқасини икки йил муддатгача асл холида сақлаш хусусиятига эга.

Ҳозирда ушбу хўжаликда 190 бош наслли қорамол парвариш қилинмоқда.