Одамга юқадиган ҳайвон касалликлари тўлиқ назоратга олинган

Бу ҳақда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси Ахборот хизмати маълум қилди.

Шунингдек, қўмита мутахассисларининг ҳайвон касалликлари бўйича фавқулодда ҳолатлар юзага келганида тезкорлик билан олдини олиш имконияти мавжуд.

Мисол учун республика ҳудудида илгари рўйхатга олинмаган қорамолларнинг нодуляр дерматит касаллиги кириб келишида зудлик билан кўрилган чора-тадбирлар натижасида ушбу касаллик бўйича эпизоотик вазият назоратга олинган. Ҳозирда тўлиқ барқарорлик таъминланган.

Қўмита хабарида қайд этилишча, ўта юқумли ҳайвон касалликлари профилактикаси, уларга ташхис қўйиш ва тугатиш тадбирларига эмламаларни бюджет маблағлари ҳисобидан харид қилиш ва етказиб бериш тизими яратилган. Профилактик тадбирлар ўз вақтида амалга ошириб келинмоқда.

Манба: uza.uz