Қорақалпоғистон Республикаси Нукус туманида балиқчилик тармоғини ривожлантириш ва ушбу соҳада амалга оширилаётган ишларни оммавий ахборот воситалари орқали кенг тарғиб қилиш мақсадида журналист ва блогерлар иштирокида пресс-тур ташкиллаштирилди.
Ушбу тадбир очиқ ҳавзада «Аму Арал сазаны» МЧЖда ташкил қилинган бўлиб, унда замонавий технологиялар орқали боқилаётган балиқлар борасида оммавий ахборот воситалари ходимларига соҳа мутахассислари томонидан тўлиқ маълумотлар берилди.


