Наслчилик бўйича Туркия билан ҳамкорлик

Туркия Ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (ТИКА) томонидан Ўзбекистонга жалб этилган бир гуруҳ мутахассислар “Ўзнаслчилик” давлат корхонасида бўлишиб, наслчилик соҳасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Туркия ва “Ўзнаслчилик” давлат корхонаси мутахассислари ўртасида наслли буқалар уруғини ишлаб чиқариш сифатини янада яхшилаш, наслли буқаларни парваришлаш, сақлаш ва озиқлантиришни ташкил этиш юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

Шу билан бирга корхона лабораториясида наслли буқалар уруғини тайёрлаш ҳамда уруғ заҳирасидан самарали фойдаланган ҳолда маҳаллий моллар зотини янада яхшилаш бўйича ҳорижий мутахассислар томонидан муҳим тавсиялар берилди.

Туркиялик мутахассислар мазкур корхона лаборатория фаолиятини юқори баҳолаб, у ерда тайёрланаётган наслли буқа уруғларининг сифати ҳамда лабораториянинг бу борадаги аҳамиятини алоҳида эътироф этди.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
давлат қўмитаси Ахборот хизмати