my.vetgov.uz электрон дастур ишлаб чиқилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига улар томонидан етиштирилган ва сотилган маҳсулотлар учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2021 йил 12 июлдаги 434-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан http://my.vetgov.uz электрон дастур ишлаб чиқилди.

Ушбу электрон дастурдан фойдаланиш субсидия олиш учун электрон ариза юбориш бўйича қуйдаги ўқув қўлланма орқали танишиб чиқишингиз мумкин.