МИЛАН УНИВЕРСИТЕТИ ПРОФЕССОРИ МАТТЕО ГУИДОТТИ ЎЗБЕКИСТОНЛИК ВЕТЕРИНАРЛАРГА МАЪРУЗА ҚИЛАДИ

Маъруза онлайн шаклда 29 январь куни соат 11:00 да Самарқанд ветеринария медицинаси институти ва унинг Тошкент, Нукус филиали талабалари учун мўлжалланган.

Ушбу тадбир Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг таълим соҳасидаги халқаро келишувлари асосида  ташкиллаштирилган бўлиб, «Кимёвий ва биологик чиқиндиларни бошқариш ва назорат қилиш» мавзусидаги тажрибалари хусусида мулоҳаза юритади.

Мазкур мавзуга қизиққан барча ветеринария мутахасисслари онлайн семинарда zoom платформаси орқали иштирок этиши мумкин.

Боғланиш учун: конференция идентификатори 83710097508, пароль 1302!

Ветеринария ва чорвачиликни
ривожлантириш давлат қўмитаси
Ахборот хизмати