Коррупцияга қарши бирга курашайлик.

Ассалому алайкум, Ҳурматли тадбиркорлар!

Коррупцияга қарши бирга курашайлик.

Бугунги кунда чорвачилик тармоғини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида импорт қилинган қорамолларга, ўз хўжалигида етиштирилиб, сотилган сут, гўшт, парранда гўшти ва тухуми, балиқ маҳсулотларига субсидия маблағлари ажратилмоқда. Бу эса сизнинг фаолиятингизга давлат томонидан берилаётган молиявий кўмак ва унга аралашишга хеч кимнинг ҳаққи йўқ.

Шу муносабат билан, Наслчилик гувоҳномасини олиб бераман ёки субсидия олишда ёрдам бераман деб, товламачилик қилиб, шахсий манфаатларини кўзлайдиган инсонлар учраса дарров Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ёки «Ўзбекчорванасл» агентлигининг 71-271-64-25 ишонч рақамига ва https://t.me/Subsidiya_chorva2021 телеграм группасига мурожаат қилишингизни сўраймиз.