ЭЪЛОН

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Баҳром Норқобилов жорий йилнинг 25 август куни соат 10:00 да Юқоричирчиқ туманидаги “Эргаш ота” фермер хўжалигида вилоятда фаолият юритаётган чорвачилик хўжаликлари раҳбарлари ва соҳада фаолият юритаётган тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказади.

ҲУРМАТЛИ ТАДБИРКОРЛАР!

Сизнинг фаолиятингизда чорвачилик тармоқларида муаммо ва камчиликлар бўлса, 25 август куни бўлиб ўтадиган қўмита раисининг очиқ мулоқотида иштирок этинг!

Унутманг, муаммога юзма-юз мулоқотлар давомида ечим топилади!