BLANKALAR
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 февралдаги «Наслчилик хўжаликлари мақомини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 100-сон Қарори
Naslchilik xoʼjaligi maqomi guvohnomasi
Naslchilik xoʼjaligi maqomi guvohnomasini yuklab olish ↵
Талабгор наслчилик хўжалиги мақомини олиш учун ҳудудий «Чорванасл» марказига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Наслчилик хўжалиги мақомини олиш тўғрисида ҳудудий «Чорванасл» маркази директори номига ваколатли орган томонидан белгиланган намунавий шаклдаги ариза. Аризада қуйидагилар кўрсатилади:
юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъектининг номи, жойлашган ери (почта манзили) ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, шунингдек, фаолиятни амалга ошириш манзили;
якка тартибдаги тадбиркор фамилияси, исми, отасининг исми, фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари, шунингдек, фаолиятни амалга ошириш манзили;
талабгор бажармоқчи ёки амалга оширмоқчи бўлган ҳаракат ва (ёки) муайян тоифа йўналишлари ҳамда наслдор ҳайвонларининг тури, зоти;