Хоразмда хориждан келтирилган қорамоллар текширилмоқда

Ҳайвонларда учрайдиган лейкоз касаллиги бўйича эпизоотик барқарорликни таъмилаш мақсадида Хоразм вилоят ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат махсулотлари хавфсизлиги давлат маркази томонидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятига хориждан келтирилган зотли қорамолларда мазкур касалликни аниқлаш бўйича қон намуналари олиниб, замонавий ИФА ва ПЦР лабораториясида диагностик текширишлар ўтказилмоқда.