ХОНАДОНЛАРГА ТАРҚАТИЛАЁТГАН ПАРРАНДАЛАР ВЕТЕРИНАРИЯ НАЗОРАТИДА

Андижон вилоятида 3172 та хонадонга 308667 бош парранда  парваришлаш учун етказиб берилмоқда. Паррандалар 122 кун давомида паррандачилик корхонасида турли хил юқумли касалликларга қарши график асосида эмланиб, хонадонларга тарқатилмоқда.  

Жумладан, Пахтаобод тумани “Хуршид тантанаси” МЧЖ га Беларус Республикасидан 1 млн 200 минг  дона хонаки наслли товуқ тухумлари, Марҳамат туманидаги “Марҳамат элит парранда” МЧЖ га эса Франциядан 30 минг дона курка тухуми олиб келинди.

Келтирилган тухумлар инкубаторияларда кўпайтирилиб, уларни 4 ойлик (122 кунлик) бўлгандан сўнг  тарқатилмоқда.

Маҳаллаларда ўтказилаётган эпизоотик тадбирлар “Маҳаллабай” ва “Хонадонбай” усулда ташкил қилиниб, ахоли хонадонларига тарқатиладиган паррандаларга 286 нафар ветеринария мутахассислари бириктирилди.

Мутахассислар томонидан парранда сақлайдиган 320450 та аҳоли хонадонларига уйма-уй юрилиб, ундаги паррандалар клиник кўрикдан ўтказилди, ҳолати ўрганилмоқда.

Айрим сабабларга кўра нобуд бўлган ёки касалланган паррандалар ҳудудий ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказларида текширилиб, текширув хулосаларига кўра тегишли тавсиялар берилмоқда.

Аҳоли хонадонларига ветеринария хизмати кўрсатиш, ҳайвон ва паррандаларни парваришлаш, ҳайвон касалликларини олдини олиш ишларини тарғибот қилиш бўйича 722 та маҳалла фуқаролар йиғинларида махсус плакатлар (фостр) тайёрланиб, маҳалла фаоллари билан суҳбатлар ўтказилди.