ҲАЙВОНОТ ДУНЁСИГА САЛБИЙ МУНОСАБАТДА БЎЛИШ ТАЪҚИҚЛАНАДИ

Ижтимоий тармоқларда “Сурхондарёда хитойликлар итларни ўлдириб, осиб қўяётгани айтилмоқда” сарлавҳали хабар тарқалди.
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси бу ҳақда қуйидагиларни маълум қилади.

Ўзбекистон республикасининг “Ветеринария тўғрисида” ги ва “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида” ги қонунига мувофиқ мамлакатимиз фуқаролари, юртимизда фаолият юритаётган хорижлик инвесторлар ёки ташриф буюрган меҳмонлар мамлакатимиздаги ҳайвонот дунёсига тўғри муносабатда бўлиши, салбий муносабатда бўлса қонунчиликка мувофиқ чора кўрилиши белгилаб қўйилган.

Сурхондарёдаги ҳолат бўйича айбдорларни топиш ва уларга чора кўриш Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ваколатига кирмаслигини маълум қиламиз.

Ветеринария ва чорвачиликни
ривожлантириш давлат қўмитаси
Ахборот хизмати