ЭЪЛОН

Ассалому алайкум, Ҳурматли тадбиркорлар!

Хабарингиз бор субсидия маблағлари Республика бюджетидан ажратилиши белгиланган.
Шу муносабат билан, «Ўзбекчорванасл» агентлиги ҚҚС тўловчилардан келиб тушган электрон аризаларга асосан ажратилган бюджет маблағлари доирасида субсидия тўловини амалга оширади.
Бугунги кунда Агентликга келиб тушаётган аризалар ойдан-ойга ўсиши ва тадбиркорлик субъектлари томонидан етиштирган маҳсулотлар прогноз кўрсаткичларга нисбатан ошиши муносабати билан қўшимча бюджет маблағларига эҳтиёж туғилмоқда.
Ушбу масалаларни бартараф этиш мақсадида Молия вазирлигига субсидияга қўшимча маблағ ажратиш учун буюртма тақдим этилган.
Ўз навбатида Молия вазирлиги томонидан мазкур маблағларни ажратиш учун тегишли Қонунларга ўзгартириш киритиш бўйича ишлар давом этмоқда.

Юқоригиларни инобатга олган ҳолда вазиятга тўғри баҳо беришингизни.
Шунингдек Субсидия масалангизни ҳал қилиб бераман деб юрган ҳар хил фирибгарлар гапига ишонмаслигингизни сўраймиз.

Бундан ташқари вақтинчалик вазиятдан фойдаланиб, ҳар хил баҳона билан «Тошкентга рўйхат қилиябмиз, эндиликда фақат шу руйхатдаги тадбиркорларга субсидия тўланади» ва шунга ўхшаган сохта маълумотлар тарқатиб юрган фирибгарлар гапларига ишонмасликни сўраймиз.

Субсидия молиялаштириш вақти бўйича қўшимча маълумот тақдим этамиз.