Бухорода чорвачилик соҳасига доир матбуот анжумани ва пресс тур бўлиб ўтди

Вилоят Ёшлар марказида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 8 февралдаги “Чорвачиликни янада ривожлантириш ва чорва озуқа базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифалар ижроси, унинг мазмун-моҳиятига бағишланган матбуот анжумани ва пресс тур ўтказилди. Анжуман иштирокчилари бу борада амалга оширилаётган ишлар билан танишишди.