БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги «Ўзбекчорванасл» агентлиги марказий аппаратида бугунги кунда вакант лавозимлар мавжуд эмас.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги «Ўзбекчорванасл» агентлиги марказий аппаратидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси билан ҳамкорликда «Ўзбекчорванасл» агентлиги марказий аппаратидаги қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

  • Прогнозлаштириш ва таҳлил бўлими бошлиғи;
  • Ҳайвонларни идентификация қилишни ташкиллаштириш ва мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали (https://vacancy.argos.uz/) орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

❗️Ҳужжатлар 2022 йил 18 июнгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

«Ўзбекчорванасл» агентлигида Бўш иш ўринларига номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, мавжуд вакант лавозимни танлаб, сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz дан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма

Манба: vacancy.argos.uz