ANONS

Жорий йилнинг 27 июнь куни соат 10:00 да АОКАда Балиқ чавоқларини етиштириш борасида қилинаётган ишларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтади.


Жорий йил 10 июнь куни соат 10:00 да Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институтида «Чорвачиликдаги муаммолар ва уларнинг инновацион ечимлари» мавзусида илмий-амалий семинар бўлиб ўтади. 


Жорий йил 31 май куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида аҳолини озиқ-овқат, жумладан, чорвачилик ва паррандачилик маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтади.


Ҳурматли тадбиркорлар!

2022 йил 26 май куни соат 11:00 да «Ўзэкспомарказ” мажмуаси конференция залида халқаро семинар ташкил этилмоқда.

Семинар мавзуси «Тухум ва гўшт йўналишидаги паррандаларни озиқлантиришни самарали ташкил этиш»га бағишланади.

Мазкур семинарда Германиянинг «Deutsche Vilomix Tierernährung GmbH» (VILOFOS) компаниясининг Шарқий Европага экспорт бўйича масъул вакили Валерий Фисюк ва техник маслаҳатчиси Фараз Ансорий иштирок этади.


Брифинг
18 май, чоршанба куни 14:00 да АОКАда Ветеринария соҳасида Давлат дастурининг ижроси мавзусида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси бошқарма бошлиғи Алишер Сафаров иштирокида брифинг бўлиб ўтади.


Брифинг
25 апрель, душанба куни 10:00 да АОКАда Аҳолини паррандачилик кооперацияларига жалб этиш: тажрибалар ва самарадорлик мавзусида «Паррандасаноат» уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Улуғбек Аҳмедов иштирокида шу мавзуда брифинг бўлиб ўтади.


KUN.UZ расмий каналига “Ўзбекчорванасл” агентлиги бош директори ўринбосари Наргиза Аманбоева Бозор харажатлари рўйхатида асосий ўринни эгаллайдиган гўшт маҳсулотларининг нархи. Бозорда гўшт нархини барқарор сақлаш мақсадида қилинаётган ишлар ҳақида интервью берди. Ушбу суҳбатни 15 апрель куни 17:35 да kun.uz саҳифасида кўришингиз мумкин.


Жорий йилнинг 12 апрель куни соат 17:00 да Ўзбекистон 24 каналида Студия 24 кўрсатувида | Гўшт нархи барқарорлигини таъминлаш омиллари тўғрисида жонли эфирда узатилади.


“Ўзбекистон 24” телеканалининг “Репортаж 24” дастури ва Олий Мажлис қонунчилик палатасининг “Олий Мажлис ҳафта ичидаги воқеаликлар” лойиҳасида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Жаббаров бошчилигидаги мутахассисларнинг Парламент Эшитуви эфирга узатилди.


Жорий йилнинг 1 апрель куни  Сенатнинг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасининг мажлиси бўлиб ўтади. Унда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Баҳром Норқобиловнинг фаолияти юзасидан ахбороти муҳокама қилинади. 


Жорий йилнинг 14 март куни АОКАда Балиқчиликни ривожлантириш масалаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтади.


Жорий йилнинг март ойи биринчи ҳафтаси давомида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Баҳром Норқобилов ҳамда «Ўзбекчорванасл» агентлиги Бош директори Б.Атамуродов бошчилигидаги ветеринария ва чорвачилик соҳасининг мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ Жиззах вилоятида чорвадорлар билан учрашув ўтказади.


Жорий йилнинг 22 февраль куни Ўзбекистон каналида Xулоса ўзингиздан кўрсатуви жонли эфирда кўрсатилади.Унда Чорвачиликда яратилаётган имтиёз-ва имкониятлар мавзусида «Ўзбекчорванасл» агентлиги мутахассислари томонидан маълумотлар берилади.


Жорий йилнинг 16 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда муҳим ўрин тутган соҳа – чорвачилик тармоғини қўллаб-қувватлаш, соҳада илғор технологияларни кенг қўллаш орқали гўшт, сут ва тухум ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтади.


Жорий йилнинг 11 февраль куни АОКАда Ички бозорда гўшт маҳсулотларининг нарх-навоси барқарорлигини таъминлашга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтади.


Жорий йилнинг Февраль ойи биринчи ҳафтаси давомида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Баҳром Норқобилов ҳамда «Ўзбекчорванасл» агентлиги Бош директори Б.Атамуродов бошчилигидаги ветеринария ва чорвачилик соҳасининг мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ Бухоро вилоятида чорвадорлар билан учрашув ўтказади.

ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!

2021 йил 23 декабрь куни Халқаро пресс-клубнинг чорвачилик ва унинг тармоқларининг ривожлантириш истиқболларига бағишланган кўрсатуви “Ўзбекистон24” телеканалида жонли эфирда бўлиб ўтади.

Халқаро пресс-клуб Тошкен вилояти Паркент туманидаги “Самсарак наслдор чорва” чорвачилик хўжалигидан тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

МИЛАН УНИВЕРСИТЕТИ ПРОФЕССОРИ МАТТЕО ГУИДОТТИ ЎЗБЕКИСТОНЛИК ВЕТЕРИНАРЛАРГА МАЪРУЗА ҚИЛАДИ

ПОЙТАХТИМИЗДА 1 ДЕКАБРДАН 10 ДЕКАБРГА ҚАДАР “АСАЛ БАЙРАМИ” ЎТКАЗИЛАДИ
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Баҳром Норқобилов жорий йилнинг 25 август куни соат 10:00 да Юқоричирчиқ туманидаги “Эргаш ота” фермер хўжалигида вилоятда фаолият юритаётган чорвачилик хўжаликлари раҳбарлари ва соҳада фаолият юритаётган тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказади.