Асаларичилик соҳаси Хоразм вилоятида ривожлантирилмоқда

Қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларини етиштиришда асалари парваришига бўлган қизиқиш ва талаб ортмоқда. Маълумотларга кўра асаларилар дунёда 400 мингга яқин ҳосил турларини чанглатади.

Битта Асалари оиласи бир мавсумда 22-25 кг гача асал тўплайди ҳамда гулларни чанглатиш орқали ҳосилдорликни оширади.

Мамлакатимизда ҳам асаларичилик тармоғи жадал ривожланиб бормоқда. Биргина Хоразм вилоятида шаҳсий ёрдамчи деҳқон ва фермер хўжаликларда асалари оилалари сони 67 мингтадан ортган бўлса асал ишлаб чиқариш 1043 тоннани ташкил этган.

Такидлаш жоизки республикамиз иқлим шароитига мос она асалари яратиш устида ишлар олиб борилмоқда. Бу жараён илмий тажрибаларга асосан олиб борилади. Ушбу асалариларни кўпайтириш қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни янада кўпайтириш имконини кенгайтиради. Мамлакатимиз иқлим шароитага мос асаларилар кўпайтирилиб жойларда фаолият олиб бораётган юридик ва жисмоний шахсларга етказиб берилади.

Хусусан, Хоразм вилоятии Қўшкўприк туманидаги “Нектар” асаларичилик хўжалигида 700 дан ортиқ асалари оилалари парваришланмоқда. Мазкур хўжалик мутахассислари аҳоли хонадонларига зарурий ва амалий тавсиялар бериб бориш билан бирга уларга асалариларни етказиб бериш билан шуғулланмоқда.

2020 йилда “Нектар” асаларичилик хўжалигига Чет давлатлардан Карпат ва Кармика зотларига мансуб 2 та асалари оиллари олиб келиниб, 2 йил давомида синовдан ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16-декабрдаги ПҚ-54 сон қарорига асосан аҳоли хонадонларига 5 тадан асалари уясини кооперация механизми асосида етказиб бериш режалаштирилган.

Ўтган 2021 йилда давомида хўжаликда 15 тоннадан ортиқ асал етиштирилган бўлса, 2022 йилда асал ишлаб чиқаришни икки баробарга ошириш мақсад қилиб олинган.