3 ойда Ўзбекистонга 14 та давлатдан парранда гўшти импорт қилинган

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонга 14 та давлатдан қиймати 11,7 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 12,4 минг тонна парранда гўшти импорт қилинган.

Парранда гўшти импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,1 минг тоннага ошган.

2022 йилнинг дастлабки 3 ойида Ўзбекистон энг кўп парранда гўштини импорт қилган давлатлар:

Польша – 3,3 минг тонна

Туркия – 2,7 минг тонна

Россия – 1,7 минг тонна

Бельгия – 1,6 минг тонна

АҚШ – 828,5 тонна

Литва – 484 тонна

Нидерландия – 428 тонна

Германия – 261 тонна