15 ОКТЯБРЬ – “ХАЛҚАРО ҚИШЛОҚ АЁЛЛАРИ КУНИ”

Қўмитанинг Хотин-қизлар масалалари бўйича кенгаш раиси Наргиза Аманбаева 15 октябрь – “Халқаро қишлоқ аёллари куни” муносабати билан барча қишлоқ аёлларини табриклайди.

Қишлоқ аёли!

Қуёш нурин кўрсатгунча бешик тебратган,
Саҳар тонгда иссиқ ноннинг исин таратган.
Бир оиланинг дастурхонин тўкин безатган,
Бу сендурсан – нафис деҳқон, Қишлоқ аёли!

Бири чорвадор-у, бириси сут соғувчи,
Ерга мехрин бериб, ундан неъмат олувчи.
Бирни доим мехрибоним, минг қиламан дегувчи,
Бу сендурсан – қадри осмон, Қишлоқ аёли!

Сўз бошласам кўзда ёшим тутолмаябман,
Ёнингизга бир хорманг деб ўтолмаябман.
Меҳнатингиз машаққатин айтолмаябман,
Бу сендурсан – тоза иймон, Қишлоқ аёли!

Сафар олис, чет элларда айланганимда,
Германия, Франция, ҳаттоки Римда ,
Халқлар аро ардоқдасиз, байрам бу кунда.
Бу сендурсан – лолдир жаҳон, Қишлоқ аёли!

Ҳар жабҳада илғор қадам, теран фикирлар,
Юртбошимиз ишончлари бизга куч берар!
Бир кун Марсда гул ўстирар Ўзбек аёллар!
Бу сендурсан – асли боғбон, Қишлоқ аёли!